Торфли калий гумати (Узум)
Узум меваси энг фойдаси озиқ-овқат маҳсулотларининг бирига тегишлидир. Улар нафақат ажойиб таъм ва хушбўй хидга эга, балки витаминлар, макро- ва микроэлементларга бой бўлиб, даволаш хусусиятларига эга. Олимлар ҳаттоки узум билан даволаниш борасидаги махсус фан — ампелотерапияни ўйлаб топдилар. Бироқ, даволанишдан аввал уни етиштириш керак, бу эса анчагина мураккаб, лекин бир вақтнинг ўзида боғдорчиликни ўрганувчилар учун жуда қизиқарли машғулотдир. Бу ўсимлик кўп эътибор ва алоҳида парваришни талаб қилади. Масалан, узумни ўғитлаш — бу бир бутун фандир, чунки иккита мақсадга эришини таъминлаш муҳим: максимал ҳосилдорлик эришиш ҳамда экологик тоза маҳсулотни ўстириш. Ушбу вазифани ҳал қилишга калий гумати — самарали нотоксик ўғит ҳамда ўсимликлар ўсиши ва ривожланиши учун ажойиб стимулятор ёрдам беради.
Узумзорликда кали гуматини қўллашдаги афзалликлар
Калий гуматини ўсимликшуносликда қўллаш тобора кенг тарқалмоқда. Ўғитнинг машҳурлиги унинг органик деҳқончилик концепциясига риоя қилиш, ҳайратомуз натижаларга эришиш имконини берувчи алоҳида хусусиятлари билан шартланган. Узумчиликда калий гумматини қўллаш:
-
кўчатларнинг ташқи муҳит шароитларига мослашишини енгиллаштиради;
-
узумнинг ҳосилдорлигини оширади;
-
маҳсулот сифатини яхшилайди;
-
илдиз тизимини мустаҳкамлайди ҳамда тупроқдан фойдали моддалар сўриб олинишини яхшилайди;
-
ўсимликнинг совуққа бардошлилигини кучайтиради;
-
меваларнинг етилишини тезлаштиради;
-
йиғилган нитратлар ҳамда бошқа заҳарли моддаларни мевалардан чиқариб ташлайди;
-
ўсимликнинг касалликлар ва салбий об-ҳаво шароитларига бардошлигини оширади.
Шунингдек молиявий фойдани ҳам таъкидлаш жоиз: калий гуматини қўллаш қиммат минерал ўғитларни сотиб олиш учун харажатларни жиддий равишда камайтириш имконини беради.
Ўғитни қўллаш бўйича ўзига хос хусусиятлар
Узумзорликда калий гумати иккита ҳолатда қўлланилади: кўчатларни бевосита экишдан олдин ҳамда илдиздан ташқари озиқлантириш учун.
Биринчи ҳолатда кўчатларни дастлаб тайёрланган эритмада хўллаб қўйиш лозим. Уни тайёрлаш учун 100 л сувга суюқ кўринишдаги 300-600 мл ўғит қўлланади. Ўғитларни бундай эритмада камида 10-12 соат ушлаб туриш тавсия этилади. Экилганидан кейин кўчатларни албатта кўп миқдордаги сув билан қуйиш лозим.
Илдиздан ташқари озиқлантириш олинган самарани маҳкамлаш мақсадида амалга оширилади. Уни ўсимликларни касалликлар, зараркунандалар ва ёввойи ўтларга қарши ишлов бериш билан қўллаш мумкин. Бу ҳолда маблағлар тежалади ҳамда синергетик самарага эришилади, чунки калий гумати ўсимликни қўзғатувчилар таъсирига янада бардошли қилиб уни самарали равишда ҳимоя қилади.
Агрономлар ва тажрибали боғшунослар узумни турли вегетация даврларида: ғунчалаш даврида, гуллашдан сўнг ҳамда мевалар ҳосил бўладиган даврда камида 3 маротаба дори пуркашни тавсия этадилар.
Дори пуркаш учун 1000 л сувга 1-1,2 л суюқ калий гумати олиниши керак. Бу миқдор 1 га майдонга ишлов бериш учун етиши керак. Шунинг учун, унча катта бўлмаган узумзорни эккан бўлсангиз, камроқ миқдордаги эритмани тайёрланг, ва бунда кўрсатиб ўтилган нисбатга риоя қилинг.