O`g`itlar SOLO ( NPK +Amino complex gel )

SOLO ( NPK +Amino complex gel  ) ўғити – аминокислоталарнинг фоизи юқори NPK микроэлементлар бўлган махсус антистрессли агрохимикатдир. Препаратни қўллаш ўсимликлар метаболизми, ўсиши ва ривожланишини кучайтирган ҳолда нафақат стрессли вазиятларни енгишга, балки уларнинг кўпгина касалликларга чидамлилигини оширади, чунки фосфор ва калий калий фосфорити шаклида мавжуд бўлиб, фитоалексинлар синтезини кучайтирган ҳолда превентив фунгицидли таъсирга эга.
SOLO ( NPK +Amino complex gel) оддий баргли ўғитлардан фарқли равишда ҳароратнинг кенгроқ диапазонида самарали равишда қўллаш мумкин, чунки Тирозин; Аргинин; Аланин; Лизин; Пролин; Серин; Треонин; Валин ва Глютамин аминокислоталари стрессли вазиятларда (совуқ ҳаво, паст ва юқори ҳарорат, дўл, кимёвий куйиш, осмотик стресс ва ҳ.к.)даги биологик жараёнларни тайёр энергетик заҳира билан таъминлаб ўсимлик физиологияси ва ўсишини тезлаштиради ҳамда яхши транспорт агентлари ҳисобланади.
SOLO ( NPK +Amino complex gel)ни қўллаш маҳсулот ҳосилдорлиги ва сифатини жиддий равишда оширади.
 
Қўллаш учун йўриқнома:
Баргли озиқлантириш:
Мева экинлар писта ва цитрус экинлар 1 – 2 л/га, «пушти ғунча» даврида, уруғдон тугилишининг бошида, меванинг «ёнғоқ» даврида ва мева 5-6 см ўлчамдаги даврда
Мева экинлар данакли экинлар 1 – 2 л/га, гуллаш даври бошлангунга қадар, уруғдон тугилишининг бошида ҳамда меваларнинг ўсиш даврида 10-15 кун оралиқда 1-3 марта
Узум 1 – 2 л/га, 3-5 барг даврида, гуллаш даври бошида, гуллаш даври охирида ҳамда реза меваларнинг шаклланиш ва ўсиш даврида 2-3 марта
Ер тутти 1 – 2 л/га, гуз мавсумида, вегетация даври бошида, гучалар даврила, уруғдон тугилишининг бошида ва кейинчалик 15 кун оралиғида 2-3 марта
Сабзавот экинлари (бодринг, ошқовоқ, қовун, ресторанча, тарвуз, помидор, сувқалампир, бақлажон) 1 – 2 л/га, экинларни экишдан олдин, экинлар экилганидан кейин (ёки 2 жуфт барг тугганиидан кейин) ва кейинчалик 10-12 кун оралиғида 5-7 марта
Баргли сабзавотлар ва карам 1 – 2 л/га, 3 та барг тугишдан бошлаб, бир мавсумда 3-4 марта
Картошка 1 – 2 л/га, тўлиқ униб чиқиш, гуллаш даври бошланганда ва кейинчалик 10-15 кун оралиғида 1-2 марта
Пиёз, саримсоқпиёз 1 – 2 л/га, 3 та барг тугишдан бошлаб ва кейинчалик 10-14 кун оралиғида 3-5 марта
Донли экинлар ва маккажўхори 1 – 2 л/га, барг тугиш давридан олдин 2-3 марта (маккажўхорида 3-5 барг солиш даврида)
Дуккакли ғалла экинлари, зиғир, хантал, рапс, маржумак 1 – 2 л/га, 7-10 кун оралиғида гуллаш даври келгунга қадар ва гуллагандан кейин 1-2 марта озиқлаштириш
Қанд лавлаги, кунгабоқар 1 – 2 л/га, 2 та барг солиш давридан бошлаб ва кейинчалик 1-2 марта

Изоҳ: Баргларни ошиқлантириш оралиғидаги энг кичик масофа – 7 кун. Озиқлантиришни таркибида мис бўлган фунгицидлар билан аралаштириш мумкин эмас.
 
Фертигация:



Сабзавот, полиз ва мева-реза мева экинлар 2 – 4 л/га, вегетация даври мобайнида вақти-вақти билан озиқлантириш
Сабзавот, полиз ва мева-реза мева экинлар 0,5 – 1 л/га, ҳар куни киритиш